ИСЛОМ ТИКЛАНИШ ПАРТИЯСИ: ФИЛМНИНГ ЯКУНИ

ИТП террорчи ташкилоти йўқликка юз тутганининг етти аломати шарҳи
Бир қатор ички ва хорижий экспертлар 2018 йилга якун ясаш чоғида, уни минтақанинг энг мудҳиш экстремистик ва террорчи ҳаракати, яъни Ислом тикланиш партиясининг хотима ё завол топиши, дея аташди. Ўтган йил ҳодисалари, ҳақиқатдан ҳам, ИТП террорчи ташкилоти ушбу йил мобайнида мавжудлигини исботлаш учун охирги ҳаракатларини кўрсатиб, қадамма-қадам орадан кетганини кўрсатади. Хожаларининг кўп уринишларига қарамасдан, бу экстремистик ташкилот тарихнинг чуқур ахлатхонасига ташланди.
Бу воқеийлик, яъни ИТП террорчи ташкилотининг сиёсий ва тузилмавий йўқлик сари юз берганини сиёсий амалий жараёнлар ва аниқ факту рақамларни ҳар таққослаган ҳолда, ҳар томонлама ўрганиб чиқиш орқали мушоҳада қилиш мумкин.

1. 2018 йилда ИТП террорчи ташкилотининг ғоявий синиши
2018 йилда ИТПнинг энг катта синиши унинг ғоявий ва маънавий синиши бўлди. Зеро, ушбу йил мобайнида бу партиянинг тажрибали ва нуфузли аъзоларининг катта гуруҳи наҳзатнинг экстремистик ақидалари хато эканлигини расман эътироф этиб, уни ошкора маҳкум этишди. Жумладан, ИТП террорчи ташкилоти олий бошқармаси аъзолари Саид Қиёмиддини Ғозий (Эшони Қиёмиддин), Аёмиддин Сатторов (Мавлавий Аёмиддин), Раҳим Каримов (Мавлавий Абдураҳим) Саидиброҳими Назар, Мирзомуҳаммади Нави два Зарафо Раҳмоний ушбу экстремистик ташкилот таълимоти ва фаолияти нотўғрилигини англаб етишган ва эътироф этишган бўлиб, ундан қўл тортишди ва мамлакат халқини бу ташкилотдан йироқ юришга ҳидоят қилишди.
Ўз навбатида, ИТП террорчи ташкилоти Олий бошқармаси аъзоси, ИТП асосчиси С.А.Нурийнинг катта фарзанди – Муҳаммаджони Нурий, ИТП террорчи ташкилоти бошқармаси аъзоси, А.С.Нурийнинг қизи – Руқия Нурий ва умуман, С.А.Нурийнинг оила аъзолари ўзларини ИТП террорчи ташкилотининг бугунги раҳбарияти фаолиятидан тўлиқ ажратиб, уларнинг Европа мамлакатларидаги иғвогарона тадбирларида иштирок этишдан воз кечишди. ИТП террорчи ташкилоти раҳбариятининг аксарият аъзолари қамоқхонада ҳам мамлакат органларидан бу миллатга қарши йўлнинг хато эканликларини англаб етишгани, уларни ошкора маҳкум этишни сўрашди. Бу ташкилотнинг юзлаб нафар собиқ фаоллари ва аъзолари ҳам бу нотўғри йўлдан пушаймон бўлишиб, наҳзатнинг террорчи ғояларини маҳкум этган ҳолда, тинч ҳаётга қайтишди. Уларнинг ҳар бири ҳақидаги маълумот билан оммавий ахборот воситаларида танишиш мумкин.
Буларнинг устига, партиянинг қочқиндаги раиси М.Кабирий 2018 йилнинг сентябр ойида Варшавадаги маърузасида наҳзатчиларни расмий тарзда «босмачилар ҳаракати давомчилари» ва «босмачиларнинг учинчи насли», дея атаб, наҳзатчиларнинг ИТП террорчи ташкилотининг миллий ва демократик ҳаракат бўлгани ҳақида тўқиган барча афсоналарини тўлиқ парчалади. М.Кабирийнинг бу эълони бу партияда идеологик бўҳронни янада чуқурлаштирди.
Шу тарзда, ИТП террорчи ташкилотининг идеология, руҳия ва мақсадлари, энг аввало, ўз ичида тўлиқ парчаланиш билан рўпара келиб, бу партияни нг аксарият собиқ раҳбарияти томонидан маҳкум ва рад этилди. Бу ИТП террорчи ташкилотининг сиёсат саҳнаси ва тарихда ғоявий ва маънавий парчаланганининг жиддий аломати саналади.

2. ИТП террорчи ташкилотининг тўлиқ ахборот парчаланиши
ИТП террорчи ташкилотининг ахборот фазосида фаолиятининг тўлиқ сусайиши унинг иши охирига етганининг бошқа аломатидир. Албатта, Тожикистон ахборот фазосида бу террорчи ташкилотнинг неча йиллардан буён ўз ўрни ва нуфузи йўқ. Аммо 2018 йили у интернет ва хорижий ахборот фазосида ҳам тўлиқ парчаланди. Бундай фазиятни икки йўналишда мушоҳада қилиш мумкин:
Биринчидан, 2018 йилда ИТП террорчи ташкилоти раҳбарияти ва уларнинг сайту агентликлари фаолияти бирваракайига сусайиб, уларда таклиф этилган материаллар ҳажми ўнлаб баравар камайган. Масалан, ИТП террорчи ташкилотининг «Паём», «Востокнюс», «Кимиёи саодат», «Наҳзат», «Озодандешон» ва бошқа экстремистик сайтлари мақолаларини ҳатто 2017 йил материаллари билан солиштирсангиз, у ҳам мазмун ва ҳам ҳажм жиҳатдан буткул ночиз бўлиб қолганини кўрасиз. Иғвогар «Паём» сайти энди ҳафтада фақатгина бир ёки икки марта янгиланиб, «Востокнюс» наҳзат эксремистик сайти бўлса, сўнгги бир неча ойда умуман янгиланмаган. Шояд кимдир наҳзатчиларнинг пули тамом бўлган, дея гумон қилиши мумкин. Аммо бундай эмас. Эҳтимол, гап наҳзатчиларнинг айтиш учун гаплари қолмаганидадир. Улар мамлакату миллат ривожи, тараққиёти, осойишталиги ва жипслиги ҳақида нима дейишларини билишмайди.
Иккинчидан, бу жараёнда муштарийларнинг наҳзат сайтлари материаллари ва уларнинг эълону изҳоротларига эътибори 80 фоизгача камайган. Статистик таққослашларнинг кўрсатишича, агар 2015 йили ИТП раиси М.Кабирийнинг интернетдаги битта видеомурожаатини 35 000 киши (асосан, мамлакат ташқарисида) томоша қилган бўлса, 2018 йилнинг ўртаси ва охиридаги унинг сўнгги иккита мурожаатини ҳаммаси бўлиб 4,3 ва 2,1 минг киши томоша қилган. Бу рақамлар ИТП раҳбарининг интернет фазосида томошабинлари сони 10-15 баравар камайганини кўрсатади. Бундай жараённи ИТП террорчи ташкилоти сайтлари ўқувчиларининг буткул камайиб кетишида ҳам кўриш мумкин. Масалан, 2016 йилга нисбатан «Паём» сайти ўқувчилари сони 20 баравар ва «Востокнюс» сайти муштарийлари 34 баравар камайган. Ушбу йилда фақат «Ахбор» ахборот сайти муштарийлари кўпайган бўлиб, у ҳам бу сайт ИТП террорчи ташкилоти мавқе ва сиёсатларидан узоқлашгани ҳисобидан шундай натижага эришган.
Шу тариқа, хориж ахборот фазосида ҳам ислом тикланиш партияси экстремистик гуруҳининг номи унутилган бўлиб, бошқа ҳеч ким уларни изламайди. Огоҳ муштарий энди бу фитначи ва экстремистик гуруҳдан узоқлашиб, уларнинг бир хил ва бузғунчи сўлари ҳамда тарғиботларини бошқа ўқишу эшитишни истамайди.

3.Россия ва Европада тожик муҳожирлари ораситда ИТП таъсир кучининг йўқолиши
Россияда тожик муҳожирлари муҳити ИТП террорчи ташкилоти фаолиятининг майдонларидан бири ҳисобланарди. Зеро, Тожикистон фазосидан узоқ бўлиш шароитида наҳзатчилар муҳожирлардан ўзларининг асосий ўлжаси сифатида фойдаланишарди. Аммо 2018 йилда вазият таҳлилининг кўрсатишича, энди Россиядаги тожик муҳожирлари орасида наҳзатчиларнинг ўрни тўлиқ камайган. Зеро, агар 2015-2016 йиларда наҳзатчилар юзлаб меҳнат муҳожирларини ўз домларига тортишнинг уддасидан чиқишган бўлишса, 2018 йилда бу рақам ҳатто ўн нафарни ташкил қилмаган. Агар бу вазиятга бир томондан Россия Федерацияси тартибот органларининг қолган наҳзатчилар билан жиддий кураши сабаб бўлган бўлса, унинг бошқа сабаби эса, тожик муҳожирларига ИТП террорчи ташкилотининг террористик ва миллатга қарши моҳиятининг ошкор бўлиши билан боғлиқ. Аксинча, Эшони Қиёмиддин, Мавлавий Аёмиддин, Наимжон Самиев ва бошқалар 2018 йили Россия давлат органлари ҳамкорлиги билан Тожикистонга қайтарилган ИТП террорчи ташкилотининг нуфузли шахсиятлари саналади.
ИТПнинг «Берлинда тожиклар буюк митинги» номли лойиҳаси татбиқида шармандаларча синиши ИТП террорчи ташкилотининг Европа мамлакатларидаги тожик муҳожирлари ораисда таъсир ва обрўси тўлиқ йўқолганининг бошқа мисолидир. 2018 йилнинг 10 декабрида ўтказилиши керак бўлган ушбу тадбирда наҳзатчиларнинг ойлаб тайёргарлик кўришлари ва тарғибот ишларига қарамасдан, Европада муқим тожиклардан ИТПнинг аъзоси бўлган, ундан маош олувчи атиги 35-40 нафари иштирок этди, холос.
Турли статистик маълумотларга кўра, бугун Европа мамлакатларида 20 000 нафарга яқин Тожикистон фуқаролари ишлаб фаолият юритади ва ё таҳсил олади. Фақатгина БМТнинг 2018 йилдаги рўйхатига биноан, ҳозир Европада 10 000 нафарга яқин тожикистонлик меҳнат муҳожирлигида юрибди. Демак, наҳзат митингида улардан 30-40 нафарининг иштирок этиши бу ташкилотни Европа мамлакатларида муқим яшовчи тожикларнинг атиги 0,0001 фоизи ҳам қўллаб-қувватламаслигини кўрсатади! Шу тарзда, «буюк митинг» режаси наҳзатчиларнинг буюк синиши ё катта шармандагарчилигига айланди.
Шу тарзда, наҳзатчиларнинг охирги умиди, яъни турли мамлакатлардаги тожик меҳнат муҳожирлари бу ташкилотнинг иғвогарона ва террористик моҳиятини англаб етиб, ИТП террорчи ташкилоти уларнинг номи ва уларнинг ҳисобидан фойда олишларига бошқа йўл қўйишмайди. Дунёнинг турли минтақаларида студентлар ва тожик муҳожирларининг ўнлаб анжуманларида тожик муҳожирларининг ИТП террорчи ташкилотидан безорликлари ва қочишга интилаётганликлари ҳақидаги изҳоротларининг ахборот агентликларида ёритилишининг ўзи бу воқеийликнинг бошқа кўрсаткичи ҳисобланади.

4. ИТП террорчи-экстремист ташкилотининг «Европа лойиҳалари»нинг парчаланиши
ИТП террорчи ташкилотининг фаолияти Тожикистон ва минтақа мамлакатларида ман этилганидан кейин, унинг раҳбарлари Европа мамлакатларидан бошпана топиб, ўзларини ғарбликлар кўзига демократия яратувчи кучлар сифатида кўрсатиш учун ҳаракат қилишди. Наҳзатчиларнинг бу режаси бир мунча муддат иш берди ва 2016-2017 йиллар наҳзатнинг қочоқ раҳбарлари ўзлари-ю қариндош-уруғларини Европага жойлаштиришди. Аммо ИТП террорчи ташкилотининг экстремистик-террористик моҳияти тўлиқ ошкор бўлиши билан 2018 йилда ғарб мамлакатлари ва ташкилотларининг ушбу террорчи ташкилотга нисбатан муносабати ҳам бутунлай ўзгарди.
Биринчидан, аниқ маълумотларга кўра, бир неча марталик сўровномалар ва бир нечта халқаро ташкилотларнинг орага тушишларига қарамасдан, Америка Қўшма Штатлари Ҳукумати 2016 йилдан буён ИТП раиси М.Кабирийга АҚШ визасини беришдан бош тортиб келмоқда. Яъни, АҚШ органлари шу йўл билан М.Кабирийнинг АҚШга сафари олдини олишмоқда.
Иккинчидан, бошқа ғарб мамлакатлари ҳам ИТП раиси ва намояндалари билан ошкора суҳбату мулоқотлардан қочишади. Масалан, агар 2016 йилда М.Кабирийнинг Европа давлатлари элчилари, парламент вакиллари, партия раҳбарлари ва ташқи ишлар вазирликлари ходимлари билан 20та мулоқоти ўтказилган бўлса, 2018 йили уни бу мамлакатларнинг атиги 3 намояндаси ва Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ)нинг икки намояндаси қабул қилди. Албатта, М.Кабирийнинг бу мамлакатлар махсус хизматлари қуйи зиналари намояндалари билан алоқаси давом этмоқда, аммо бу алоқалар энди ёлланма алоқалар бўлиб, сиёсий аҳамиятга эга эмас.
Учинчидан, 2018 йил бошидан ЕХҲТ халқаро нуфузли ташкилотининг ҳам ИТП террорчи ташкилотига муносабати тўлиқ ўзгарди. ЕХҲТ бундан кейин Тожикистон Ҳукуматини ўзининг шериги ҳисоблаб, у билан ҳар томонлама ҳамкорликларни йўлга қўйишини расмий тарзда эълон қилди. Хусусан, 2018 йилнинг 10-21 сентябр кунлари ЕХҲТнинг Варшавадаги йиллик мажлисида ЕХҲТнинг ИТП террорчи ташкилотига муносабати ўзгарганини кўрсатди. Агар 2016 ва 2017 йилларда наҳзатчилар ЕХҲТнинг йиллик мажлисларида фаол қатнашган бўлишса, 2018 йилда мажлис бошланиши чоғида 10 сентябр куни мезбонлар ИТП террорчи ташкилоти намояндаларини конференция ишига халал беришса, улар бундан кейин иштирок этишдан тўлиқ маҳрум бўлишлари ҳақида огоҳлантиришди. Конференция ишида раҳбарлик қилувчи ИТП террорчи ташкилоти раиси М.Кабирийнинг сўзини бўлиб, мажлис мавзуси доирасида сўз юритишини таъкидлади. Умуман, ИТП террорчи ташкилоти намояндалари чиқишларидан кейин модератор уларнинг чиқишларида аниқ далиллар мавжуд эмаслигини таъкидлашди.
Шу тарзда, ЕХҲТнинг Варшавадаги йиллик мажлиси ИТП террорчи ташкилотининг шармандалик саҳнасига айланиб, бу экстремистик-террорчи ташкилотни яна бир қадам тарих ҳошиясига кузатди.

5.ИТП террорчи-экстремист ташкилоти қолган аъзоларининг террористик оқимларга қайтиши
2018 йил мобайнида ИТП террорчи ташкилотининг террорчилик моҳиятини яна бир марта якуний ва асосли тарзда фош бўлиб, ошкор этилган факту рақамлар бу ташкилотни сиёсий ташкилотлар рўйхатидан тўлиқ ҳарбий террорчи ташкилотлар рўйхатига ўтказди. Албатта, ИТП террорчи ташкилотининг экстремистик-террористик моҳиятига бирон бир соғлом фикрли ва огоҳ мутахассис шубҳа қилмасди. Фуқаролик уруши даврида 150 000дан зиёд ватандошлар қатлиоми ва Тожикистондаги фаолияти даврида минглаб мудҳиш жиноятлар содир этиш бу партиянинг террористик моҳиятини тўлиқ исботлади. Лекин 2018 йили фош этилган факту рақамлар ва мисоллар ИТП террорчи ташкилоти террористик моҳиятидан қўл тортиш бир ёқда турсин, балки давлату миллатимиз хавфсизлигу барқарорлигитга қарши янгидан-янги душманона режаларга эга эканлигини яна бир марта кўрсатди.
Жумладан, ИТП террорчи ташкилоти бошқармаси раиси Аёмиддин Сатторов Тожикистонга қайтганидан кейин наҳзат партияси бугуне Эрон ва Афғонистон Ислом Республикаларида янги террорчи гуруҳларни тайёрлаётганини кенг тарзда кўрсатиб берди. ИТПнинг ушбу собиқ раҳбарининг бевосита шоҳидлигига кўра, ҳозир Арок, Қум, Бумеҳан ва Мозандарон террористик лагерларида ўнлаб нафар наҳзат жангчилари эронлик инструкторларидан террористик таълим олишмоқда. Ушбу лагерларда 1 йилу 8 ой ИТП террорчи ташкилоти жангчиларига диний таълим берган А.Сатторов бевосита шоҳид сифатида наҳзатчилар ва унинг хожаларининг шум режасини фош қилди.
2018 йилда, шунингдек, ИТП террорчи ташкилотининг тожикистонлик ёшларни жалб этиш ва Эрон Ислом Республикаси террористик лагетларига жўнатишга оид мувофиқлаштирувчиси ё «военком»и қўлга олиниб, унинг кўрсатмаларидан наҳзатчиларни Тожикистон ва Россия ҳудудидан йиғиб, террористик таълим олиш учун Эронга жўнатиш тўғрисидаги кўп маълумотлар фош бўлди. Умуман, бугунги кунгача ИТП янги террорчи гуруҳлари жангариларидан 20 нафарга яқини ошкор этилган ва қўлга олинган бўлиб, уларнинг ҳар бири аниқ мақсад билан Тожикистон ҳудудига жўнатилганди.
Бундай воқеий ва сонсиз факту рақамлар ИТП террорчи ташкилотининг сиёсий потенциали тўлиқ охирига етиб, уларнинг қолганлари кичкина террорчи гуруҳларга айланаётганини кўрсатди. Шу сабабли, ИТП террорчи ташкилоти террорчи гуруҳчалар мажмуи сифатида яна бир муддат таҳдид солиши мумкин, аммо ўзининг сиёсий ва идеологик ташкилот сифатидаги моҳиятини тўлиқ бой берди.
6. ИТП террорчи ташкилотининг халқаро маҳкумлиги
2017-2018 йиллар ИТП террорчи ташкилотининг халқаро қатъий маҳкумлиги йиллари бўлди. Бу даврда нуфузли минтақавий ва халқаро ташкилотлар, дунёнинг буюк давлатлари, диний анжуманлару бирлашмалар, Исломнинг буюк уламолари ва дунёнинг таниқли тадқиқотчилари бу партияни расман экстремистик-террористик ташкилот сифатида эътироф этиб, уни расмий тарзда маҳкум этишди.
ИТП террорчи ташкилоти, энг аввало, энг нуфузли халқаро ташкилот, яъни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан экстремистик-террористик ташкилот сифатида эътироф этилиб, унинг фаоляти ушбу ташкилотга аъзо давлатлар ҳудудида ман қилинди. Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ички тартиботига биноан, барча қарорлар фақат барча аъзо давлатлар розилиги ё консенсус усули билан амалга оширилади.
Устига-устак, ИТП террорчи ташкилоти Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти томонидан ҳам экстремистик-террористик ташкилот сифатида эътироф этилиб, фаолияти ушбу ташкилотга аъзо мамлакатлар, яъни Россия, Беларус, Қозоғистон ва Қирғизистонда ман қилинди. Ушбу террористик партия кенг ҳайъат (Беларус, Россия, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон)ни қамраб олувчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг террорчиликка қарши маркази умумий маълумоти рўйхатига ҳам расман киритилган.
ИТП террорчи ташкилотининг Тожикистонда фаолияти ман этилиши Ислом дунёсининг нуфузли диний ва сиёсий доиралари томонидан ҳам жиддий қўллаб-қувватланди. Жумладан, дунё Ислом уламолари энг нуфузли ташкилотларидан бири бўлган Халқаро исломий уламолар мажмуи ИТП террорчи ташкилотини экстремистик-террористик ташкилот сифатида эълон қилиб, мусулмонларни бу партиядан узоқ юришга ҳидоят қилди. Ислом дунёсининг мўътабир илмий-диний маркази, яъни Мисрнинг Ал-Азҳар университети ҳам ИТП террорчи ташкилотини экстремистик-террористик ташкилот сифатида эътироф этиб, унинг фаолиятини мусулмонлар учун зарарли, дея эълон қилди. Ушбу халқаро фатво маркази томонидан ИТП террорчи ташкилотининг террористик деб эълон қилиниши фатво ё шаръий ҳукм содир этилиши, яъни унинг исломий шариат назаридан ноисломий гуруҳ ва террорчи ташкилот, дея эътироф этилиши билан боғлиқ.
Шунинглек, ИТП террорчи ташкилоти фаолияти Миср, Туркия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони ва Форс кўрфази аксарият мамлакатларида ҳам маҳкум ва ман этилди.
Хуллас, ушбу йилда ИТП террорчи ташкилоти халқаро маҳкумликка рўпара келиб, халқаро террористик тармоқлар таркибий қисми сифатида ман этилди.

7. ИТП террорчи ташкилоти номининг сиёсат саҳнасидан йўқотилиши
Шу тариқа, 2018 йили ИТП террорчи ташкилотининг қора йилномаси, сиёсий йўқлик сари юз бериш ва бошқа ҳеч қандай келажакка эга эмаслигини унинг қочоқ раҳбарлари ва партиянинг хорижий хожалари яхши англаб етишди. Шунинг учун, ушбу йилда улар бу ташкилот номини яшириш ва алмаштириш орқали ўзларининг шум фаолияту мақсадларини бошқа ниқоб остида давом эттириш учун ҳаракат қилиб кўришди. «Ислом тикланиш партияси» номи энди унинг раиси М.Кабирийнинг миллионлик тижоратлари ва «европача» сиёсий ўйинлари учун ҳам нафақат халал, балки бир жиддий хатарга айланган эди. Зеро, бу ном тожикистонликлар ва жаҳон аҳолиси зеҳнида жаҳолат, сотилган, ватанфурушлик, экстремизи ва терроризм каби тушунчаларга маънодош бўлди.
М.Кабирий буни яхши англаб етиб, навбатдаги сиёсий ҳийлага қўл урди. У ИТП террорчи ташкилоти аъзоларининг ҳисобидан «Тожикистон ҳур фикрлилари анжумани» ва «Европада тожик муҳожирлари бирлашмаси» номли иккита сунъий ташкилотни таъсис этиб, улар билан «Тожикистон миллий паймони» номли сунъий коалицияни имзолади. Яъни «наҳзат партияси» номидан қутулиш учун ўзи билан ўзи келишувга эришиб, энди ўзини «ИТП раиси» эмас, балки «Тожикистон миллий паймони раиси», дея атай бошлади! Варшавадаги ЕХҲТ анжумани (2018 йилнинг сентябри), Берлиндаги наҳзатчиларнинг муваффақиятсиз норозилик намойишлари (2018 йилнинг ноябри) ва ҳатто, 2019 йил муносабати билан янги йил табригида М.Кабирий ўзини энди «ИТП раиси», деб аташдан ҳазар қилиб, ўзини «ТМП раиси» қалбаки номи билан таништирди.
Аёмиддин Сатторов айтганидек, «аввалдан ақидавий наҳзатчи эмас, балки тижоратчи бўлган» М.Кабирийнинг бу рафтори ИТП террорчи ташкилоти мавжудлигига охирги ўлим келтирувчи зарбани берди. Шу тарзда, М.Кабирий ўз тижорати ва шахсий фаолиятини қутқариш учун нафақат наҳзат партиясининг ўзи, балки унинг номини ҳам расмий тарзда тарихнинг саҳифасидан йўқотди.
***
Ҳар бири мутлақ ҳақиқат ва баҳс талаб қилмайдиган ушбу еттита аломат Ислом тикланиш партияси экстремистик-террорчи ташкилоти энди тўлиқ парчаланиб, бир таълимот, идеология ва ташкилот сифатида йўқ бўлиб кетганини кўрсатади. Бу ташкилот ижтимоий асосини ҳам тўлиқ қўлдан бериб, қайта тикланиш учун ҳеч қандай имконга эга эмас. Шунинг учун, ушбу партия хожалари ва унинг қолган бир неча нафар фаол аъзоларининг ИТП террорчи ташкилотини қайта тиклашу қутқариш йўлидаги ҳаракатлари беҳуда иш бўлиб, бу сиёсий жасадга энди ҳеч нарса таъсир ўтказа олмайди. Зеро, филм охирига етди!

Абдулло Ғафуров,
тарих фанлари номзоди, доцент.

Шарҳи худро гузоред

Еmail-и шумо нашр нахоҳад шуд. бахшҳои ҳатми бо * ишора шудаанд *

*

code