2018 йил – ИТП ЭТТнинг маглубияти ва янги шармандаликлари йили бўлди

2018 йил – ИТП ЭТТнинг маглубияти ва янги шармандаликлари йили бўлди

 

 Анъанага кўра, њар йилнинг охирида барча иш-фаолиятлар сарњисоб килиниб, ютук ва камчиликлардан хулоса чикарилади. Натижалардан келиб чикиб, якин ва узок истикбол учун фаолиятнинг келгуси йўналиши белгилаб олинади ва ишлаб чикилад

и. Номигагина “мухолиф” бўлган сиёсий-идеологик гуруњларнинг фаолияти, уларнинг бугунги жамиятда тутган ўрни, нуфузи ва таъсир даражаси њакида Тожикистон Республикаси Фанлар академиясининг етакчи илмий ходими Назрий Асадзода билан суњбатлашдик. Ана шу суњбатни њурматли ўкувчилар эътиборига њавола киламиз.

 

-Аввало “мухолиф” атамасига ойдинлик киритсак. Мухолиф факат карши чикиш ва танкид килиш деган маънони англатмайди.. Мухолиф деганда жамиятнинг иктисодий, ижтимоий ва маданий соњалари ривожида катнашадиган њамда турли иктисодий-ижтимоий лойиња ва дастурлардаги нуксон ва мавжуд камчиликларни ошкор килиб, уларни бартараф этиш йўлида ўз таклифини илгари сурадиган жамиятнинг соглом кучлари тушунилади.

 

-Сизнингча, кандай гуруњни мухолиф деб аташ мумкин?

 

-Европа мамлакатларида ўзларини мухолиф куч сифатида намойиш этмокчи бўлган бир неча гуруњчаларни асло мухолиф деб бўлмайди. Зеро, улар огир ва ўта огир жиноятларни содир этгани, 2015 йилнинг сентябр ойида давлат тўнтаришини амалга оширишга урингани учун ТР Олий Суди њукми билан фаолияти тўхтатилган ўша   Ислом тикланиш партияси террористик ташкилотининг кочкиндаги аъзоларидир. Эндиликда улар гуруњчаларга бўлиниб олиб, ўзларини мухолиф куч сифатида кўрсатиш оркали кун кўриш учун грант ва ёрдампули олишга интилмокдалар. Улар ИТПни янгича либосда ва шаклда сањнага чикармокчилар. Бирок уларнинг њийла-найранги иш бермаяпти. Улар кайта-кайта маглубият ва шармандаликка юз тутмокдалар.

 

-Буни бир оз чукуррок тушунтириб берсангиз бўладими?

 

-Каранг, уларнинг ўзлари ва идеологик њимоячилари террористик ташкилотларининг олдинги номи билан бошка маблаг кўлга кирита олмасликларини тушуниб етдилар. Улар шу пайтгача кўлга киритилган маблаглардан оилавий тижоратлари ва миллий манфаатларга зид бўлган бошламалари йўлида фойдаланиб келганлар. Бундан ташкари, лойиња ва маълум мамлакатнинг ўгай фарзанди сифатида нањзатчилар учун Европа жамиятида хизмат кила олмасди. Шунинг учун улар маънавий рањбарларининг маслањати ва “фотиња”си билан биринчи боскичда њар бирида 5-6 нафаргина аъзоси бўлган “Тожик њурфикрлилари анжумани”, “Тожикистон ислоњот ва тараккиёт њаракати”, “Марказий Осиё муњожирларининг Европа Иттифокидаги њаракати& сингари гуруњчаларни туздилар. Сўнгра, ўзаро бирлашиб кандайдир “паймон”ни ташкил килдилар. Бу, соглом акллар томонидан “Тожикистон антимиллий паймони” номини касб этди. Улар шу йўл билан ўзларини “нањзат” ёрлигидан озод килдилар. Улар ўзлари ва маслакдошлари содир этган миллатга карши жиноятларни яширишни истардилар. Бирок, уларнинг ўки тупрокка беланди. Бу, якунланган йилдаги биринчи енгилишлари эди. Кейинчалик илгари сурган њар бир бошламаларининг натижаси њам факатгина маглубият бўлди. Бошкача килиб айтганда, Тожикистонда дунёвий жабња тарафдорларига њужум килишда уларни ўлдириш ва талон-торож килишгача бориб етган нањзатчилар европаликлар назарида ўзларини “дунёвий” ва секулор килиб кўрсатиш учун жон-жањд билан њаракат килдилар. Бирок, уларнинг хаёли хом бўлиб чикди.

 

-Бу маглубиятларни аник мисоллар билан келтириш мумкинми?

 

-Албатта, бу ерда масалани тушуниб етиш борасида кийинчилик мавжуд эмас. ИТП террористик ташкилоти рањбари М.Кабирий нимчани бўйинбокка алмаштириш билан Европада ўз террористик ташкилотининг эркин фаолияти учун имкон топишини њамда мухолиф карашдаги бошка кишиларни њам ўз сафига кўшишни ўйлаганди. Аммо, бир томондан унинг худбинлиги, бошка томондан эса ушбу партия саркардалари ўтган асрнинг 90-йилларида бошка ташкилот ва њаракатлар баробарида амалга оширган њийла-найранглар бундай фириб яна бир марта амал тўнини кийишига йўл кўймадилар. Улар ўзлари тузган икки-уч гуруњчаларни бирлаштириб, чет элда яшаётган тожик фукароларини, жумладан, журналистик ва зиёли доиралар вакилларини ўз сафларига кўшишни истардилар. Лекин њеч ким уларнинг домига тушмади. Аксинча, юкорида тилга олинган гуруњ вакиллари, жумладан, таникли журналистлар Додожон Атовулло, Саломуддин Мирзорањматов, Европада яшаётган файласуф Њафиз Бобоёров ва бошкалар нафакат нањзатчи террорчиларнинг таклифини кабул килмадилар, балки уларнинг миллий манфаатларга зид жиноий режаларини кўркмасдан фош килдилар. Уларнинг “паймон”и тугилган кундаёк ўлим билан юзма-юз келди. Террористлар рањбарининг ўзи њам нањзатчиларнинг асил башарасини очиб беришга њисса кўшди. Ташкилот босмачилик њаракатининг давомчиси эканлигини ошкор килди. Шунинг ўзиёк аслида улар миллат ва миллий кадриятлар, илм, маориф ва тараккиётнинг душмани бўлишганини исботлайди.

Уларнинг асосий маглубияти ЕХЊТнинг “Инсоний ўлчовга доир” конференцияси ўтказилган кунларга (2018 йилнинг сентябр ойида Варашавада) тўгри келди. Нањзатчилар ўзларини демократия, инсон њукук ва эркинликларининг тарафдори бўлган, сиёсий карашлари учун таъкибга учраган сиёсий куч сифатида кўрсатишни истардилар. Бирок конференция ишида мамлакат вакилларининг иштирок этиши, хусусан, Ислом тикланиш партияси асосчиларидан бири Айёмиддин Сатторовнинг катнашиши уларнинг барча режаларини барбод килди. А.Сатторов ва Тожикистоннинг бошка вакиллари ишончли далилларга таяниб, олдинги йилларда, фукаролик уруши ва ундан кейинги даврларда ИТП рањбарлари содир этган жиноятлар њакида очик-ойдин сўзлаб бердилар. Албатта, бу њакда кўплаб материаллар ёзилган ва таркалган эди. Аммо вокеий шахсларнинг биринчи марта ушбу минбардан бу мавзуда чикиш килишлари конференция ташкилотчилари ва иштирокчиларининг номигагина мухолиф бўлган кучларга нисбатан фикрини мутлако ўзгартирди. Кўпчилик учун биринчи марта нањзатчиларнинг њакикий башараси, уларнинг режа ва максадлари, бошка дин ва мазњаб вакиллари билан бўлган муносабатлари намоён бўлди.

 

-Конференция иштирокчилари ва умуман олганда Гарб дунёси ИТПнинг террорчи ташкилот эканлигига ишонч њосил килиши учун хизмат килган кандай янги далиллар янгради?

 

-ИТП ташкил килинишининг бошида турган Айёмиддин Сатторов бу партия ЭИРнинг махсус хизматлари билан алокадор бўлганлигини очикчасига эълон килди. Айтиб ўтганимдек, олдин бу њакда кўп гапирилган ва ёзилган эди. Бирок, А.Сатторов минтакадаги маълум мамлакат олдиндан ИТП ЭТТни њимоя килиб келгани њакидагина эмас, балки ушбу террористик ташкилотнинг ўша мамлакат хизматлари билан янги њамкорликлари боскичи (партиянинг террорчи ташкилот деб эълон килингани ва унинг фаолияти тўхтатилганидан кейинги њамкорликлар) њакида рад килиб бўлмас далилларни тилга олди. Назњат рањбарлари ва унинг фаоллари 2016 йилдан бошлаб юзлаб тожик ёшларини алдаб ЭИРга олиб борганлар ва уларни Бумањен, Арок, Пардис ва Мозандарондаги махсус лагерларда њарбий таълим боскичини ўташга жалб этганлар. Айёмиддин Сатторов унинг ўзи њам мазкур лагерларда ушбу гуруњларнинг идеологик тарбия масъули бўлганини ошкор килди. ИТП ЭТТ ва мазкур хизматдаги одамлар њамда гуруњ жангариларининг аник номини ўша вокеаларнинг бевосита иштирокчиси тилга олганлиги сабабли ушбу террористик ташкилот рањбарлари, уларнинг хорижий њомийлари бу њакикатни инкор кила олмадилар ва жим колдилар. Бундан ташкари, 2015-2018 йиллар давомида ушбу таълимгоњларда њарбий тайёргарликни ўтаб, Тожикистон њудудида террористик актларни амалга ошириш учун сафарбар килинган Каландаров М.М., Саидалиев С.Р., Сайдалов А.Д., Имматов М.А, Назрибеков П.Т. ва бошкалар кўлга олинганларидан сўнг мазкур далилларнинг барчасини тасдиклаганларини телевизион каналлар оркали эфирга узатилган «Бозгашт аз љањаннам», «Асолатбохта», «Зархаридон» њужжатли филмларида кўрдик ва даврий матбуотда ёритилган бошка материалларда ўкидик.

Ушбу террористик ташкилот муассисларидан бири-Саид Киёмиддин Гозийнинг кўлга олиниши ва унинг устидан суд њукмининг ўкилиши ИТП маглубиятининг давоми эди. “Решањои ноаён” њужжатли филмида ва ахборот воситаларида нашр килинган кўплаб материалларда у Тахмосб  Њотамї, Муњаммади Исфањонї ва Вафо Сажжод каби аник номларни   тилга олиб, ўшалар билан њамкорлик килгани ва уларнинг топширигига кўра Тожикистонга карши бузгунчилик фаолиятини юритганини айтади. Чунончи, у 1993-1997 йилларда Афгонистонда тожик кочкинлари орасида эктремистик идеялар ва Тожикистонга карши фикрларни ёйиб, кочкинларни Ватанга кайтмасликка ташвик килган. У узок йиллар Тожикистон фукаролари орасида шиа мазњаби таълимоти ва гояларини ёйиш билан шугулланган. Тожик муњожирлари орасида ИТП ЭТТнинг тожик миллатига карши бузгунчилик акидаларини таркатган. У мамлакатнинг турли минтакаларида, жумладан Рашт, Хуросон, Вахш, Жалолиддин Балхий, Њисор, Рўдакий, Файзобод ва бошка жойларда бегона мамлакатнинг рањбарлиги ва рањнамолиги остида Тожикистон Республикасининг миллий манфаатларига карши ишлаган мамлакат фукароларининг маълум сонини (ИТП ЭТТ рањбарлари ва аъзолари њисобидан) тилга олади. ЭИРдан кайтган С.Гозийни кўлга олиш чогида ундан 10 минг АКШ доллари мусодара килинди. Унинг айтишича, бу пулни унга Тожикистонда бузгунчилик амалларини бажариш учун беришган экан.

 

–  Кадрли устоз, бу шармандаликларнинг њаммасидан террорчи нањзатнинг кочок рањбарлари ўзлари учун хулоса чикаришдими? Улар ўзларининг аксилмиллий режаларига хотима беришадими? Бу борада Сизнинг фикрингиз кандай?

 

– ИТП ЭТТнинг аксилмиллий фаолиятини ўрганиш жараёнида террорчи ташкилот мавжуд конуний йўллар воситасида њокимиятга етишга интилиб, унга эриша олмагач, улар албатта зўравонлик, куч ишлатиш йўли билан вазиятни мувозанатдан чикаришга кўл уришларини кўрсатди.  Ўтган асрнинг 90-йилларини олайлик. Улар Шўролар Иттифоки емирилгандан кейинги вужудга келган талотўплардан фойдаланган њолда ўзи учун мустакиллик туйкусдан њадя этилган янги юзага келган тожик давлатининг тажрибасизлигидан фойдаланиб, давлатчиликни ўз кўлига олиб, мамлакатда исломий тузумни ўрнатишни исташганди, лекин республика ањолиси уларни кўллаб-кувватлашмади. Сайловда маглуб бўлишди-ю кўлларига курол олишди, бу фукаролик урушининг келиб чикишига, 150 минг тожикистонликнинг њалок бўлиши ва миллионлаб доллар иктисодий зарар кўрилишига олиб борди.     Иккинчи марта, яна парламент сайловидаги маглубиятдан сўнг, 2015-йилнинг сентябрида куролли тўнтаришга кўл уриб, республиканинг ўнлаб фукароларининг ўлдирилишига сабабчи бўлишди. Ва нињоят, Европада ўзларини муштипардай кўрсатишга уриниб, уларни жабрланган гуруњ ва таъкибга олинган дея кўрсатишга интилган маънавий суянчиклари ва айрим номига демократик ташкилотларнинг њамда инсон њукуклари њомийларининг кўллаб-кувватлашлари ва гиж-гижлашларига карамасдан, бу мамлакатларнинг расмий макомотлари томонидан эътироф этилмадилар.   Бу борада террорчи ташкилотнинг максадлари амалга ошмаганидан сўнг, яна курол ишлатишга, кон тўкишга кўл уришди. Бу гал уларнинг чет эллик сайёњлар курбонларига айланишди.  Гайриинсоний амалларини њамакидалари «Исломий давлат» ЭТТ нинг кора байроги билан никоблаган њолда бажариб, ўзларининг ИТП ЭТТ га мансуб эканликларини яширишни исташди. Лекин ўклари хато кетди. Террорчиларнинг бошлиги Абдусамадов Њусейн кўлга олинди ва у нањзатий рањбарларининг њамма сирларини фош этди. «Настояшее время», «Озодий», «Америка овози» каби машњур оммавий ахборот воситалари ТТП ЭТТ нинг тўрт нафар чет эллик сайёњни ўлдиришда кўли борлигини биринчи марта ошкора хабар беришди. Агар ТТП рањбарлари ва аъзоларининг олдинги йиллардаги огир жиноят ва хиёнатлар содир этишдаги иштироклари  маълум бўлган бўлса, энди уларнинг 2018-йилдаги дањшатли террорчилик амалларидаги роллари аник кўринди.

Менинг фикримча, нањзат террорчилари ўзларининг аксилмиллий фаолиятларидан воз кечмокчилар эмас. Аникроги, уларни бунга кўйишмайди. Чунки жуда кўп олишди ва еб кўйишди. Карзларини тожик миллатига карши хиёнаткорона амаллари воситасида тўлашмокчи.

 

– Аммо инсониятга карши ва миллатга карши килмишлари учун уларнинг ўзлари жавоб беришлари керак эмасми?  

 

–   Бизнинг шароитимизда ТТП террорчи ва экстремист ташкилот дея эътироф этилганига карамасдан, халкаро ташкилотларнинг айрим тадбирларига йўл топиб, бу минбарлардан ўзларининг террорчилик ва экстремизмга алокалари борлигини яшириш, Тожикистонга нисбатан ясама ва игвога тўла маълумотларни таркатиш, бузгунчилик гояларини ташвик этишда фойдаланишади. Лекин айтганимиздайин, бу ташкилот бирон давлат расмий макоми томонидан тан олинмаган.ТТП ЭТТ нинг рањбарлари ва фаол аъзолари содир килган огир жиноятлари учун халкаро Интерпол томонидан кидирилмокда. ТТП  Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти  аъзо мамлакатлари, Шанхай њамкорлик ташкилоти минтакавий аксилтеррор тузилмаси, МДЊ аксилтеррор маркази томонидан террорчи-экстремистик ташкилот сифатида рўйхатга киритилган. Шунга кўра бу террорчи ташкилот рањбарлари ва фаоллари вакти келиб, конун олдида жавоб беришдан кочиб кутула олмайдилар.

Шундай килиб, 2018-йил ТТПнинг халкаро микёсда шармандалик, муваффакиятсизликка учраши ва синиши йили бўлди, буни юкорида бир неча мисолларда  келтирдик. Кочок нањзатчиларнинг бу назарий ва амалий  хом ва жўн уринишларида ифода топди ва вокеалар гувоњларининг ўзлари –њодисалар катнашчилари 2018-йилда нањзатий муллотеррорчиларнинг миллат олдидаги хиёнатларига бир неча марталаб ишора килишди.  Тўгриси, бу аслида бой берганларнинг килмиши ва њаракатига назао соласан ва халкнинг тилдан тилга кўчиб келган маколи яна бир марта ёдингга келади: «Букрини факат гўр тузатади».

 

–  Мазмунли суњбатингиз учун ташаккур!

 

                                Суњбатдош: Назири Нусрат

Шарҳи худро гузоред

Еmail-и шумо нашр нахоҳад шуд. бахшҳои ҳатми бо * ишора шудаанд *

*

code